Seshanba, 26.09.2017, 02.25

Приветствую Вас Mexmon | RSS

Главная » 2012 » Yanvar » 18 » 2012 yil TIBBIYOTI YUTUQLARI
15.19
2012 yil TIBBIYOTI YUTUQLARI
Американинг Кливленд
клиникаси мутахассислари
жорий йилда тиббиётда
эришиладиган ютуқлар
борасидаги тахминларини
эълон қилишди. Фойдали чивинлар.
Америкалик тадқиқотчилар
фикрича, турли хавфли
касалликлар ташувчиси
бўлган чивинлар
инсониятнинг энг ашаддий душманидир. Бироқ охирги
йилларда олимлар генетик
ўзгартирилган чивин яратиш
устида иш олиб боришмоқда.
Бундай чивиндан соғлом
насллар дунёга келади. Эҳтимол, биологлар бундай
чивинларни инсон
саломатлигига фойдали
қилишга муваффақ бўлишар.
Шифокор-смартфонлар.
Ниҳоят, 2012 йилда смартфонлар алоқа ва
кўнгил очиш воситасидан
инсон соғлиги учун фойдали
тиббий қурилмага айланади.
Смартфонлар эгасининг
касалликларини аниқлайдиган, қон босими,
томир уриши ва қондаги
қанд миқдорини ўлчайдиган
бўлади. Бу аввало махсус
илова дастурлар ёрдамида
амалга оширилади. Қолаверса, смартфонларнинг
ўзи ҳам ўзгаради.
Жумладан, уларга махсус
тонометрлар уланади, экрани
эса сўлакни текшириб
ташхис қўядиган бўлади. Генетик тадқиқотларнинг
янги босқичи. Одам геномини
ўрганиш учун олимлар 13
йил ва 2,7 миллиард доллар
сарфлашди. Энди эса
принтер ўлчамидаги ва 50 минг доллар турадиган
қурилма икки соат ичида 10
миллионга генетик код
«ҳарфлари»ни ўқий олади.
Айтиш керакки, одам
ДНКсини ўрганиш туфайли олимлар кўпгина жиддий
касалликларнинг ривожланиш
сабабларини аниқлай
олишди. 2012 йилда генетик
кодни ўқийдиган янги
қурилмалар пайдо бўлади, фақат улар бу ишни атиги
15 дақиқада уддалайди,
нархи эса 1000 доллар
бўлади, холос
Прикрепления: rasm 1
Категория: Meditsina | Просмотров: 339 | Добавил: TARNADO92 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]