Juma, 15.12.2017, 06.23

Приветствую Вас Mexmon | RSS

Главная » 2012 » Yanvar » 18 » C RONALDO
00.38
C RONALDO
Португалиялик Криштиану
Роналдуга таъриф беришнинг
ҳожати йўқ. Футболчи
ортиқча ҳою-ҳавасларни
бир четга суриб қўйиб,
фаолиятининг охиригача «Реал»да қолишга қарор
қилган кўринади. Бу ҳақда Испаниянинг AS
газетасига берган
интервьюсида алоҳида
тўхталиб ўтди. Шунингдек, у
Лионель Месси билан
рақобатлашмоқчи эмаслиги, Мадрид клубини танлаши
пулни биринчи ўринга
қўймаслигидан дарак
бериши, «Манчестер Сити»
таклиф этган 170 миллион
ҳеч нарсани англатмаслиги ҳақида гапирди. Бундан
ташқари, Роналду ўтган
мавсум якунларини таҳлил
қилиб, мураббий ишига ва
жамоасига баҳо берди.
- Криштиану, ишларингиз қандай? - Ҳаммаси ажойиб. Яқинда
Альгарвадан қайтдим. У ерда
оилам билан вақтни чоғ
ўтказдим. - Футболга тезроққайтишни
хоҳлаяпсизми? - Йўқ, ҳозир дам олишни
истайман. Футбол учун
ажратилган вақт тугади,
айни дамда организмимга тин
беришим керак. - Ҳа, жорий мавсумда қайд
этган фантастик
кўрсаткичларингизни
ҳисобга олсак, сиз ҳақсиз... - Бу менинг Ла-лигадаги
иккинчи мавсумим эди ва
ундан қониқдим. Ўйлайманки,
голларимни инобатга
олганда, мен учун энг яхши
мавсум бўлди. Лекин шунинг тенг ярмини урганимдаю,
жамоам Чемпионлар Лигаси
ва Ла-лигада ғолиб
чиққанида янада кўпроқ
хурсанд бўлардим. - Келгуси мавсумда нечта
гол уришни
режалаштиряпсиз? - Аниқ рақамни айтишим
қийин. Шунчаки, янада
яхшироқ ишлаш, диққат-
эътиборимни чалғитмаслик
ва жамоанинг қўллаб-
қувватлашидан самарали фойдаланишга ҳаракат
қиламан. Агар бу йилги
натижани такрорлаш насиб
этса, ўзимни бахтли
ҳисоблардим. - Мавсумга 10 балли тизимда
қандай баҳо қўйган
бўлардингиз? - Қийин савол. Ҳар ҳолда, 8
ёки 9 балл қўйсам - бу
субъектив бўлса керак. - Жамоангизга-чи? - Унга ҳам 8 ёки 9 балл...
Агар биз яна битта совринни
қўлга киритганимизда эди,
мавсум ғоят зўр сифат касб
этарди.
- Қўлга киритилган кубок камми? - Ҳа, тан оламан, бу менга
етарли эмас. Очиғи,
Чемпионлар Лигаси ёки
чемпионатда ғолиб чиқиш
имкониятимиз бор эди. Лекин
юзага келган ҳолат ва ҳакамлар ишидан шикоят
қилмоқчи эмасман. Ла-лига
ва Чемпионлар Лигасида
турли-туман вазиятлар рўй
берди, бироқ бу ҳақда
гапиришни истамасдим. Мен мураббийимиз каби иккинчи
мавсум биринчисига
қараганда яхшироқ ўтишига
умидворман. - «Барселона» энг яхши
клуб. Бунга қўшиласизми? - Натижалар барқарорлиги
нуқтаи назаридан олиб
қараганда, ҳа. Аммо унда
маълум имтиёзлар бор эди.
Батафсил тўхталмоқчи
эмасман, ахир нима рўй берганини ҳамма кўрди. - Кўпчиликнинг фикрича,
ҳакамлар «Реал»дан юз
ўгиришган, шундайми? - Менимча, ҳамма гап бунда
эмас. «Реал»нинг мағлуб
бўлишида биргина
ҳакамларни айблаш ноўрин.
Баҳслашишдан наф йўқ.
Агар ҳар доим ўйлаган нарсаларимни гапирганимда,
мени аллақачон нарига
дунёга равона қилишарди... - Ҳар ҳолда, сизнингча, ким
яхши ўйнади - «Реал»ми ёки
«Барса»? - Одатда фақат ғолиблар
эсга олинади.
Каталонияликлар бежиз
ғолиб чиқишмади, чунки
яхши ўйнашди. Дарҳақиқат,
«Барселона» кучлироқ эди. - Агар «Реал» янада
тажовузкорроқ ўйнаганида,
бу ниманидир
ўзгартирармиди? - Моуриньо тактик
масалаларда дунёда 1-
рақамли мураббий, шу боис
жамоаси қандай ўйнаши
унга равшанроқ. Унинг
жамоага келиши муҳим эди. Менимча, турли-туман
чемпионатларда ўз
савиясини исбот этган киши
- энг яхши мутахассис. Агар
сен дарҳақиқат, кучли
бўлсанг, хоҳ Англия, хоҳ Италия ёки Испанияда
ўзингни бирдек кўрсатишинг
мумкин. Жозе бу ишни
уддалади ва шунинг учун у
энг яхши. Футболга алоқаси
йўқ киши кийиниш хонамизда ҳаммаси
қандайлигини ҳатто
тасаввур қилолмайди. - Сизнингча, Моуриньо сэр
Алекс Фергюсондан ҳам
устунми? - Уларни таққослаб
бўлмайди, «Феррари» ва
«Порше» каби. Иккиси ҳам
ўз ишининг устаси ва мен
кўрган мураббийлар орасида
энг яхшилари. Иш услублари ҳам шунчаки, ҳайратланарли. - «Барселона» билан
баҳсдан сўнг ўйин схемаси
сизга ёқмаганлигини
таъкидлаб ўтгандингиз... - Афсуски, биз айтган
гапларни бошқача талқин
қилиш ҳолатига тез-тез дуч
келяпмиз... Мен ҳеч қачон бу
каби салбий фикрларга
бормаганман ва ҳатто назарда тутмаганман. Фақат
Пепега кўрсатилган қизил
карточкадан таассуфда
эканлигимни айтганман... - Чемпионлар Лигасининг 10-
кубоги сиз учун эзгу
мақсадми? - Очиқ айтаман, совринларни
қўлга киритишга муккасидан
кетган киши эмасман. Лекин
дарҳақиқат, Чемпионлар
Лигасида ғолиб чиқишни
хоҳлайман. Ишончим комилки, «Реал»нинг Чемпионлар
Лигасидаги ғалабаси унинг
тараққиётининг
кульминацион нуқтаси
бўлади. - «Реал»
каталонияликларнинг
устунлик томирини кесиб
ташлашга қодирми? - Мен бир нарсани биламан:
енгилмас жамоа бўлмайди.
«Барселона» кучли, лекин
биз уни енгиш мумкинлигини
кубокда исботладик. - Сиз ва Месси ўртасида
дарҳақиқат, яширин
рақобат мавжудми? - У Роналдунинг рақиби, деб
ким айтди? Мен ўз-ўзидан
чемпионатда ўйнаётган
барча жамоаларга рақибман.
Ҳа, Месси кучли футболчи,
лекин у бошқа жамоа шарафини ҳимоя қилади. Лео
менга ёқади, у энг
яхшилардан бири ва
«Барса»да муҳим роль
ўйнайди. - У билан битта жамоада
ўйнашни хоҳлармидингиз? - Мессининг «Барса»дан
кетишини тасаввур
қилолмайман, худди
Криштиану Роналду
«Реал»дан кетолмаганидек.
Ҳар ҳолда, шу яқин орада. Бироқ эртага нима бўлишини
ҳеч ким аниқ билмайди.
- Демак, ҳеч қачон
«Барселона» шарафини
ҳимоя қилмайсиз... - «Ҳеч қачон» сўзи қатъий
рад этишни билдиради. Мен
«Реал» ва «Барселона»
ўртасида шунчаки, танлов
ўтказмадим. Пул муҳим эмас.
Аслидан ҳозиргидан икки ҳисса кўп ишлаб топишим
мумкин, лекин пулдан ҳам
муҳим нарсалар бор. Агар
имконияти топилса, «Реал»
билан яна 10 йиллик
шартнома тузган ва охиригача шу жамоада
ўйнаган бўлардим. - Фаолиятингизни «Реал»да
тугатишни хоҳлайсизми? - Бундай имкониятни қўлдан
бой бермасдим, аммо
футболда ҳар нарса бўлиши
мумкин. Ҳозир шуни айтишим
мумкинки, охиригача шу ерда
қолмоқчиман. - Лекин ўз вақтида
«Барселона»га ўтиш
имкониятига эга бўлгансиз... - Ҳа ва яна бошқа кўплаб
клубларга... - «Реал Мадрид» -
тақдирингизми? - Мен «Реал»ни танладим,
чунки бу клуб ҳаммадан
кўпроқ ёқади. - Аммо «Манчестер Сити»
сиз учун 170 миллион
тўлашга тайёр... - Жозибали жаранглаяпти,
тўғрими? Бироқ мен ҳеч
қаерга кетишни истамайман.
Чин сўзим - ҳеч қаерга! - «Реал» сизни қадрлашини
ҳис қиляпсизми? - Бу ерда ҳамма нарса
ёқади. Шартномамни тўла
адо қилмоқчиман. Яна
таклиф тушса, шартларини
кўриб чиқаман, агар
келишув узоқ муддатга узайтирилса афзалроқ
бўларди. - Қаерда ўзингизни
чинакамига тан олинган
футболчи сифатида ҳис
қиласиз - Англиядами ёки
Испанияда? - Бу ерда ҳам, у ерда ҳам
мени яхши кўришади.
Статистикага назар
солсангиз, ҳар қандай
чемпионатда ўйнаб
кетишимга ишонч ҳосил қиласиз.
- Қайси мамлакатда ўз
шаънингизга
кўпроқҳақоратлар
эшитгансиз?
- Испанияда маълум даражада. Нега шаънимга
ҳақоратли сўзлар айтиб
қичқиришади - буни
тушунмайман. Баъзан ҳатто
«ўл» иборасини «серия»
шаклида эшитишимга тўғри келади.
Категория: Sport habarlari | Просмотров: 348 | Добавил: TARNADO92 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]