Shanba, 18.11.2017, 21.36

Приветствую Вас Mexmon | RSS

Главная » 2012 » Yanvar » 30 » O'ZBEK PRIMADONNASI VA TURKIYA
18.01
O'ZBEK PRIMADONNASI VA TURKIYA
A Habar, Star TV Turkey, TV8, KanalTurk…Усмонова меҳмон бўлаётган турк телеканаллари сафи кунлар сайин ортиб боряпти. Туркиядаги энг оммабоп телешоу ва кўрсатувларда "ўзбек санъати қироличаси” бетакрор истеъдоди билан ҳаммани ҳайратга солишда давом этяпти. Унинг жонли ижроси, рақслари мухлислар оғзида, турк хонадонларида дув-дув гап! Яқиндагина Анқара ва Истанбулда ижодий сафарда бўлиб қайтган дўстимиз Сирожиддин Такхиров берган маълумотларга қараганда, Усмонованинг рейтинги турк шоу-бизнесида жуда юқорилаб боряпти. Ҳар қайси мусиқий дўкондан унинг альбомларини топиш мумкин. Кўча-куйда учратиб қолинган туфли тозаловчи турклардан ҳам Юлдуз ҳақида сўралганида, кимлигини яхши билишини айтади. Демак, салкам 5 йил ичида Туркияни Юлдуз ўз санъати билан забт эта олди! Энг муҳими, меҳнати ва ўз устида ишлаши уни шундай ёруғ марралар сари элтди. Юртимиз телеканалларида Юлдузнинг кўриниши эса ҳануз
ёпиқ савол бўлиб қоляпти. Бу ҳақда нодавлат телеканаллар бош қотириб кўрса яхши бўлармиди? Ҳар ҳолда уларнинг фаолияти жиддий структурага эга эмас. Ахир, Юлдуз ҳам ғанимат. Уни ҳам боғлаб бермаган. Хонанданинг куч-ғайратга тўла пайтида, одамлар соғинчи косасидан тўлиб тошган маҳалда уни эркин тинглашга нима етсин! Майли, тилини боғлаб қўйишсин...Овози эшитилиб турса бўлгани. Баланд-баланд, баралла-баралла! Бир кун шундай кунлар келар ҳам..
Прикрепления: rasm 1
Категория: Shou biznes | Просмотров: 65797 | Добавил: TARNADO92 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]